«азиз воитов» тегли мақолалар


Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Воитов қандай жиноятда гумон қилинмоқда?
18 декабр 2023, 19:46

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Воитов қандай жиноятда гумон қилинмоқда?

Олий суд собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов бош прокурор ўринбосари илтимосномасидан сўнг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. У ўзлаштириш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда гумонланмоқда.

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳибсга олинди
18 декабр 2023, 16:12

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳибсга олинди

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳибсга олинди, деб хабар берди «Газета.uz» манбаси. У иқтисодий жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов лавозимидан озод этилди
25 октябр 2023, 10:30

Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов лавозимидан озод этилди

Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов лавозимидан озод этилди, у 2022 йил август ойи охиридан буён вазирликни бошқариб келаётганди.

Ўзбекистонда пахта нархини эркин бозор белгилайди — қишлоқ хўжалиги вазири
20 октябр 2023, 15:08

Ўзбекистонда пахта нархини эркин бозор белгилайди — қишлоқ хўжалиги вазири

Фаоллар фермерлар ва кластерлар ўзаро тенг муносабатга киришолмаслиги, фермерларда нарх бўйича тортишиш имкони йўқлигини таъкидлашганди. Бунга жавобан, қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов пахта нархини бозор иқтисодиёти қонунлари бўйича харидорлар ва сотувчилар белгилашини маълум қилди.

Интервью: Қишлоқ хўжалиги вазири — иқлим ўзгариши, «яшил» йўлаклар ва ерга эгалик ҳуқуқи ҳақида
9 сентябрь 2023, 14:41

Интервью: Қишлоқ хўжалиги вазири — иқлим ўзгариши, «яшил» йўлаклар ва ерга эгалик ҳуқуқи ҳақида

Иқлим ўзгариши қишлоқ хўжалигига қандай таъсир қилмоқда, рақамлаштириш таъминот занжири самарадорлигини оширадими, қишлоқ хўжалиги ерига эгалик масаласи қандай ҳал қилинади? Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов бу бўйича Самарқандда ўтган халқаро конференция чоғида «Газета.uz»га интервью берди.

Марказий Осиё давлатлари вазирлари қишлоқ хўжалиги самарадорлигини оширишни муҳокама қилди
16 феврал 2023, 11:59

Марказий Осиё давлатлари вазирлари қишлоқ хўжалиги самарадорлигини оширишни муҳокама қилди

Марказий Осиё мамлакатлари қишлоқ хўжалиги вазирлари соҳа самарадорлигини ошириш, уни модернизация қилиш масалаларини муҳокама қилди. Бунинг учун ҳам ички, ҳам ташқи манбалардан йирик молиявий инвестициялар талаб этилиши айтилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ишдан бўшатилди, Шуҳрат Ғаниев ва Актам Хаитов танқид қилинди
6 сентябрь 2022, 14:30

Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ишдан бўшатилди, Шуҳрат Ғаниев ва Актам Хаитов танқид қилинди

Президент қишлоқ хўжалигидаги камчиликларни танқид қилиб, бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ва Фермер хўжаликлари кенгаши раҳбари Актам Хаитовни огоҳлантирди. Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаев фаолиятидаги камчиликлари учун лавозимидан озод этилди.

Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тасдиқланди
29 август 2022, 22:05

Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тасдиқланди

Президент фармони билан Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тасдиқланди. Шу муносабат билан у инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Азиз Воитов номзоди маъқулланди
29 август 2022, 12:40

Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Азиз Воитов номзоди маъқулланди

Депутатлар 16 июлдан бери бўш турган қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Азиз Воитовнинг номзодини маъқуллади. У бунга қадар инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Хитой Ўзбекистондаги ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам ажратади
25 май 2022, 11:16

Хитой Ўзбекистондаги ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам ажратади

Ўзбекистон Хитойдан мамлакатда қўшма ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун 37,5 млн доллар беғараз молиявий ёрдам олади.

Ўзбекистон қандай қилиб экспортчиларни қўллаб-қувватлайди ва юк ташиш харажатларини камайтиради?
24 март 2022, 16:22

Ўзбекистон қандай қилиб экспортчиларни қўллаб-қувватлайди ва юк ташиш харажатларини камайтиради?

Жаҳонда содир бўлаётган воқеалар фонида баъзи экспортчилар бошқа логистика коридорларидан фойдаланишга мажбур бўлганлиги сабабли уларнинг транспорт-логистика харажатлари ошди, деди ИТСВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов. Шундан келиб чиқиб, Экспортни рағбатлантириш агентлиги транспорт харажатлари учун компенсация миқдорини оширади, қолаверса, Ўзбекистон бошқа давлатлар билан ҳам юк ташиш харажатларини камайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Қозоғистон билан шакар ва буғдойни темир йўл орқали ташишни 30 фоизгача арзонлаштириш бўйича келишувга эришилди.

«Фақат аукцион орқали». Тошкент ҳокими ва ИТСВ раҳбарининг биринчи ўринбосари — технопаркдаги ер ажратишлар ҳақида
21 феврал 2022, 10:37

«Фақат аукцион орқали». Тошкент ҳокими ва ИТСВ раҳбарининг биринчи ўринбосари — технопаркдаги ер ажратишлар ҳақида

Президент 210 гектар майдонда барпо этиладиган «Янгиҳаёт» технопарки лойиҳаси билан танишар экан, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва ИТСВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Aзиз Воитовга ер ажратишлар таниш-билиш орқали бўлмайдими, дея савол берди. «Фақат аукцион орқали», деб жавоб беришди иккала раҳбар ҳам бир овозда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг